Клиника шаҳарни маркази қулай жойда жойлашган. Лекин клиникани жойлашувидан кўра у ерда фаолият юритаётган шифокорларнинг малакаси муҳимдир. Ўша ерда узоқ йиллар давомида ўзининг беминнат хизмати билан инсонларга ёрдам бериб келаётган уролог Улуғбек акага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим. Беш йил олдин тушунарсиз дардга чалиниб, Ўзбекистондан даво тополмай Москвага кетар чоғимда ОЛЛОХ мени Улуғбек акага йўлқтирди. Даво топдим. Яқинда яна қонбосимим тушмай қолиб, янги ТашМИга бордим. У ерда 200$ га яқин пулимни олиб менга пиелонефрит ташҳисини қўйишди. Бу ўлимга олиб борадиган ҳасталик экан. Яна Улуғбек акага нажот истаб бордим. Оддий сийдик йўлининг шамоллаши бўлиб чиқди. Бугун тузалдинг деган ҳукмни олдим. Умрингиз узоқ бўлсин. Сиздай шифокорлар олдида ҳар доим қўлимиз кўксимизда!!! Бизнинг бахтимизга доим соғ маломат бўлинг ака!